Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида чиқиндихонадан аёл кишининг жасади қотиллик аломатлари билан топилди

Воқеа жойига зудлик билан Бош прокурор ва ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосарлари борган.

2672views0replies
0

UzNews.uz

20 май куни соат 02:30да Бекобод шаҳар, Ўзбекистон маҳалласи, Истиқбол кўчасида жойлашган чиқиндихонада Бекобод шаҳар, Меъмор (Аббасова) кўчасида яшовчи 44 ёшли фуқаро Р.М.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Воқеа жойига зудлик билан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари борган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур оғир жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
2672views0replies
0

Изоҳлар