Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Ўзбекистонликлар Санкт-Петербургдаги оммавий муштлашувда пичоқдан жароҳат олди

4 нафар киши оммавий муштлашув натижасида пичоқдан жароҳат олган. Уларнинг икки нафари шифохонага ётқизилган ва ҳозирда операция блокида.

1691views0replies
0

eadaily.com

19 май куни Санкт-Петербург шаҳрининг Фрунзе туманидаги кафеда содир бўлган оммавий муштлашув натижасида 4 нафар Ўзбекистон фуқаролари пичоқдан жароҳат олган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жабрланганлар:
•  Зиёев Пахлавон Бахтиёрович, 1987 й.т.;
•  Зиёев Шаҳриёр Бахтиёрович, 1986 й.т.;
•  Зияев Анвар Аҳрорович, 1987 й.т.;
•  Маҳмудов Абдуазиз Маджидович, 1995 й.т.
П.Зиёев ва Ш.Зиёевлар И. Жанелидзе номидаги Санкт-Петербург илмий-тадқиқот институтига тиббий ёрдам кўрсатиш учун жойлаштирилган ва айни пайтда операция блокида.
Мазкур ҳолат бўйича Россия Жиноят кодекси 111-моддаси 3-қисми (“Қасддан оғир тан жароҳати етказиш”) бўйича жиноий иш очилган.
Бош консулхона Санкт-Петербург шаҳрининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.
1691views0replies
0

Изоҳлар