Жамият

Тошкентда босқинчилик қилган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

Уч нафар эркак жабрланувчининг аёли ва қизини бўғмоқчи бўлиб, пул талаб қилишган.

Тошкентда босқинчилик қилган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди
Фото:UzNews.uz

19 май куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи С.Г., С.М. ва муқаддам судланган Ж.М.лар фуқаро С.Г.нинг уйига бостириб киришган. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

 

Босқинчилар С.Г.нинг турмуш ўртоғи ҳамда қизини қўрқитиб, пул талаб қилаётган вақтида уйда кўтарилган шовқинни эшитиб, уларнинг олдига қўшниси А.Ё. ёрдамга келган.

 

Босқинчилар А.Ё.га жароҳат етказмоқчи бўлишганида, у ўзини ҳимоя қилиш мақсадида босқинчилардан бирига тан жароҳати етказган, шундан сўнг босқинчилар воқеа жойидан қочиб кетишган.

 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида уччала босқинчи ҳам қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар13360(+363)
Соғайганлар7852(+0)
Вафот этганлар62(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар13360(+363)
Соғайганлар7852(+0)
Вафот этганлар62(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ