Излаш
RUUZ

Жамият

Бош прокуратура Самарқанддаги 5 кишилик оилани ўлдиришда гумонланаётган шахсларнинг ушлангани ҳақида хабар берди

Марҳумлар билан бир маҳаллада яшаган 4 нафар ишсиз шахс қўлга олинган. Текширув давомида аниқланишича, қўлга олинганлар бутун оиланинг ҳаётини 22 млн сўм ва Samsung Galaxy A8 телефонига баҳолашган.

4053views0replies
0

prokuratura.uz

Ўзбекистон Бош прокуратураси Самарқанд вилоятидаги беш кишилик оилани қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахсларнинг ушлангани ҳақида хабар берди.
Тезкор тадбирлар давомида, марҳумлар яшаган маҳаллада яшовчи Ғ.Т. (1981 й.т., ишсиз), Ж.У. (1993 й.т., ишсиз), Ш.Э. (1995 й.т., ишсиз) ва Х.Н.(1996 й.т., ишсиз)лар қўлга олинган.
Аниқланишича, тўрт нафар эркак 14 майдан 15 майга ўтар кечаси марҳум А.Х.нинг хонадонига яширинча кириб, уларнинг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, ўзлари билан олиб келган темир бўлаклари билан бош, юз ва жағ қисмларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб, хонадондан 22 млн сўм ва марҳум Ж.И.нинг “Samsung Galaxy A8” русумли телефонини олишган. Шундан сўнг, улар жиноят изларини яшириш мақсадида марҳум Ж.И.га тегишли “Дамас” русумли автомашинага жасадларни юклаб, автомашинани Қўшработ тумани, “Дўстлик” МФЙ., “Боқичиғатой” қишлоғидаги далага ташлаб кетишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “в”, “ж”, “и” ,“п” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
4053views0replies
0

Изоҳлар