Жамият

Депутатлар автомобилларнинг кундузи чироқ ёқиб юришини бекор қилиш таклифи билан чиқди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари машиналарнинг кундузи чироқ ёқиб юришини бекор қилиш таклифи билан чиқди.

Депутатлар автомобилларнинг кундузи чироқ ёқиб юришини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Фото:autostrada.uz

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги №292-сонли қарори билан йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритилган эди. Жумладан, куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги белгиланди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатларни олган ҳолда, қуйида янги ўзгаришларни нега бекор қилиш кераклиги сабабларини келтирди:

 

- шароитимиздаги бундай қарорни қабул қилишда бир қатор ўзига хос хусусиятлар инобатга олинмаган. Жумладан, Ўзбекистонда йил давомида сутканинг асосий қисми ёруғ вақтга тўғри келиши сабабли пиёдалар ва йўловчиларнинг ҳаракатланишида инсон кўзининг атрофни тўлиқ илғаб олиши учун қуёш ёруғлигининг етарли;

 

- мамлакатимиз иқлим шароитини инобатга олсак, йил давомида кунларнинг асосий қисми иссиқ, ёғингарчилик кам, туман ва ҳаво кам булутли минтақа эканлиги инобат олинмаган. Масалан, Молдовада бундай тартиб фақат қиш мавсумида амалга киритилган ва тартибни бузганлик учун жарима чоралари қўлланилмайди;

 

- ёз фаслида ҳароратнинг ўта юқори вақтида ҳам чироқларнинг ёқиб юрилишига эски русумдаги автомобиллар мос ҳолда ишлаб чиқарилмаган. Мазкур масалада Европа мамлакатлари тажрибасига таянилса, уларда бундай тартиб 2011 йилдан амалга киритилган бўлиб, барча автомобил ишлаб чиқарувчиларга янги автомобиллар учун кундузги автоматик ёнувчи чироқларни ўрнатиши шартлиги белгиланган. 2011 йилгача ишлаб чиқарилган, автоматик чироқлари ёнмайдиган автомобиль эгаларига эса мажбурий чироқларни ёқиб юриш тартиби йўқ;

 

- сўнги йиллардаги амалиётга мос равишда ижтимоий аҳамиятга эга муҳим норматив ҳуқуқий ҳужжатлар кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши ва билдирилган таклифлар асосида такомиллаштирилиб, шунга мос равишда кўриб чиқиш бўйича ҳуқуқий асос ва амалиёт бўлишига қарамасдан ҳужжатда жамоатчилик фикри инобатга олинмаган;

 

- 2016 йил сентябрь ойига қадар амалда бўлган Йўл ҳаракати қоидаларининг 138-бандидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддасига “ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик” учун энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳриридаги диспозицияси депутатлар томонидан маъқулланиб, қонун қабул қилинган эди. Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларининг 138-бандига киритилган “Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт” деган ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 23 сентябрдаги 2016 йилдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунининг тегишли қисми концепциясига мос келмайди;

 

-  Ўзбекистонда ушбу тартибга риоя этмаслик оқибатида тўланиши керак бўлган жарима миқдорлари ўртача ойлик иш ҳақларига нисбатан 16-17 марта юқори.

 

Ушбу асослардан келиб чиққан ҳолда, бир гуруҳ депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Ички ишлар вазирлигига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги №292-сонли қарори билан йўл ҳаракати қоидаларига “куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт”лиги бўйича киритилган ўзгартиришни бекор қилиш ёки жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда такомилига етказиш шу жумладан, бундай қоидабузарлик учун жарима белгиламаслик масаласини кўриб чиқиш бўйича таклиф киритилди.

 

Мазкур қоидани бекор қилиш таклифи билан чиққан депутатлар: Расул Кушербаев, Абдурашид Абдуқодиров ва Жамшид Пирматов.

фикрлар
Axliddin Dustov
20 май, 18:20
Deputatlarni taklifi to'g'ri kunduzi chiroqlarni yoqib yurish qoidalarini bekor qilish kerak
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ