Жамият

Шавкат Мирзиёев эски уйларда яшаётган одамларга муносиб шароитлар яратиш бўйича топшириқ берди

Президент Андижон вилоятига ташрифи чоғида Андижон шаҳридаги эски маҳаллага кириб, одамларнинг турмуш шароитларини кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев эски уйларда яшаётган одамларга муносиб шароитлар яратиш бўйича топшириқ берди
Фото:president.uz

Бугун, 17 май куни Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги эски маҳаллага кириб, одамларнинг турмуш шароитларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шаҳар марказида жойлашган бу маҳаллада уйлар ичма-ич, тартибсиз қуриб ташланган. Муҳандислик тармоқлари йўқлиги сабаб деворлар нураб, санитария ҳолати ёмонлашиб қолган эди.

Давлатимиз раҳбари бу аҳвол билан бевосита танишиб, одамлар билан суҳбатлашди. Бундай шароит халқимизга ярашмаслигини, маҳалла аҳолиси янги қурилаётган замонавий уйларга кўчирилиб, муносиб шароитлар билан таъминланишини таъкидлади. Одамлар халқнинг дардини ҳис қилгани, турмуш шароитларини яхшилашга эътибори ва ғамхўрлиги учун Президентга миннатдорлик билдирди.

 

Шу ерда Андижон шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик ишлари муҳокама қилинди. Жумладан, мазкур эски маҳалла ҳудудида 9 қаватли 70 та та турар жой барпо этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Давлатимиз раҳбарига «Andijаn сity» ишбилармонлик шаҳарчаси қурилиш лойиҳаси ҳақида ҳам маълумот берилди. Қарийб 70 гектар майдонда бунёд этилиши мўлжалланган ушбу шаҳарча беш юлдузли меҳмонхона, конгресс холл, офислар, соғломлаштириш ва кўнгилочар жойлар, ресторанлар, 7, 9 ва 12 қаватли турар жойлардан иборат бўлади.

 

Президент бу шаҳарча узоқни ўйлаб, комплекс ёндашув асосида қурилиши, у Андижон учун намуна, андоза бўлиши кераклигини таъкидлади. Шу бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва тавсиялар берди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ