Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Икки нафар ободонлаштириш ишчилари ЙТҲда ҳалок бўлди

Ҳайдовчи чарчоқ таъсирида бошқарувни йўқотиб, йўл четида тозалаш ишларини олиб бораётган уч нафар аёлни уриб юборган. Уларнинг икки нафари вафот этган.

2300views0replies
0

UzNews.uz

16 май куни соат 8:00да Андижон вилоятининг Асака туманида 24 ёшли ҳайдовчи чарчоқ таъсирида бошқарувни йўқотиб, йўл четида тозалаш ишларини олиб бораётган ободонлаштириш ишчиларини уриб юборган. Ҳодиса "Андижон-Шаҳрихон" транспорт қатнов йўлида содир бўлди, дейилади ИИВ хабарида.
“Cobalt” русумли автомашина ҳайдовчиси чарчоқ таъсирида бошқарувни йўқотиб, йўл четида тозалаш ишларини олиб бораётган 51 ёшли О.П., 49 ёшли Ф.Т. ва 25 ёшли З.У. исмли аёлларни уриб юборган.
Натижада О.П. олган тан жароҳатидан воқеа жойида, Ф.Т. эса касалхонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. З.У. эса тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2300views0replies
0

Изоҳлар