Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент бозорларида 22 тоннадан ошиқ муддати ўтган сариёғни сотмоқчи бўлишди

Бош прокуратура Тошкент вилоятида истеъмол қилиш муддати ўтган 22 тоннадан ошиқ сариёғ мусодара қилингани ҳақида хабар берди. Истеъмолга яроқсиз сариёғ Литвада ишлаб чиқарилган.

2601views0replies
0

prokuratura.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Учтепа туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Ш. ЯТТ «А.Б»нинг муҳридан фойдаланиб, унинг номидан сохта юк-хатини тайёрлаб, истеъмол қилиш муддати ўтган жами 550 кг. сариёғни ҳар бир килограммини 56 минг сўмдан ҳисоблаб 30,8 млн сўмга сотган вақтида ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Тадбир жараёнида, Ж.Ш.нинг кўрсатмаси бўйича Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган «Z-T» МЧЖ омборхонаси кўздан кечирилганда Литва давлатида ишлаб чиқарилган истеъмол қилиш муддати ўтган жами 22 450 кг сариёғ мавжудлиги шунингдек, «I-F» МЧЖ томонидан мазкур омборхонадан 625 кг. сариёғ «Ўрикзор» савдо мажмуаси ҳудудида савдога қўйилганлиги аниқланган.
Шунингдек, ўтказилган лаборатория таҳлили натижаларига кўра ушбу сариёғ маҳсулотлари истеъмолчиларнинг ҳаёти ва хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
Тадбир якуни бўйича, умумий нархи 1,3 млрд. сўмлик жами 23.625 кг истеъмол қилиш муддати ўтган сариёғ маҳсулотлари олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
2601views0replies
0

Изоҳлар