Излаш
RUUZ

Жамият

Иссиқ-Кўлгача бўлган ҳар ҳафталик темир йўл рейсининг йўлга қўйилиш санаси маълум бўлди

Ҳар ҳафталик рейс ёз мавсуми давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида туризмни ривожлантириш мақсадида йўлга қўйилади.

2458views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 6 июнидан бошлаб мавсумий Тошкент – Бишкек – Балиқчи (Иссиқ-Кўл) йўналишида халқаро йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.
Рейслар ҳар пайшанба куни Тошкент-Марказий вокзалидан соат 20:50да йўлга чиқиб, жума куни соат 20:29да Балиқчи вокзалига етиб боради.
Иссиқ-Кўлдан шанба куни соат 01:59да ҳаракатланган поезд Тошкент шаҳрига якшанба куни соат 05:00да етиб келади.
Халқаро қатнов Қозоғистоннинг “Сариағач”,  “Арис-1”,  “Чимкент”,  “Манкент”,  “Тюлкубас”,  “Абаил”,  “Бурное”,  “Жамбул”,  “Луговая” ҳамда Қирғизистоннинг “Мерке”,  “Чалвадор”,  “Қаинди”,  “Қораболта”,  “Беловодск”,  “Тўқмоқ” станциялари,  Бишкек-2 ва Балиқчи вокзали орқали амалга оширилади.
2458views0replies
0

Изоҳлар