Излаш
RUUZ

Жамият

Шавкат Мирзиёев андижонликларникида меҳмонда бўлди

Президент Андижон шаҳрига ташрифи давомида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди ва маҳаллий аҳолининг уйида бўлди.

5331views0replies
0

president.uz

Андижон шаҳрига яқин Хўжаобод тумани Хидирша массивидан 54 гектар ер ажратилиб, икки сотихли 220 та уй, оилавий поликлиника, болалар боғчаси, маҳалла гузари, маданият маркази, кутубхона, гўзаллик салони, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тикувчилик корхонаси қурилди. Маҳаллага «Мустақилликнинг 27 йиллиги» деб ном берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Дилфуза Ҳожиматова хонадонида бўлиб, оиланинг яшаш шароитлари, фарзандлари тарбияси билан қизиқди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Янги маҳаллада Андижон шаҳридаги «Ферузбек текс» масъулияти чекланган жамиятининг тикув корхонаси ташкил этилган. Бу ерда маҳалладаги 500 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган.
Президент корхонада тайёрланаётган кийимлар намуналарини кўздан кечириб, ишчи хотин-қизлар билан суҳбатлашган.
Шавкат Мирзиёев маҳалладаги «Келажак болажонлари» мактабгача таълим муассасасини ҳам кириб кўрди. 165 бола қатнайдиган боғчада рус ва инглиз тиллари, тасвирий санъат, мусиқа ва спорт, чеварлик тўгараклари ташкил этилган.
Президентга Андижон шаҳри Бош режаси асосида амалга ошириладиган лойиҳалар, 2019-2020 йилларда 150 та кўп қаватли уй ва таунхаус типидаги коттежлар қуришга оид таклифлар ҳақида маълумот берилди.
Президентимиз уйларни одамларга маъқул тарзда ва керакли миқдорда лойиҳалаштириш, бинолар билан бирга коммуникация тармоқлари ҳам ўтказиш зарурлигини таъкидлади. Уйларни энергия ва ичимлик суви билан таъминлайдиган инновацион ускуналарни кенг қўллаш бўйича топшириқлар берилди.
5331views0replies
0

Изоҳлар