Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

“Makro” супермаркетида ёнғин содир бўлди

Ёнғин мажмуадаги музлатгичнинг электр симларидаги қисқа туташув натижасида содир бўлган. Жабрланганлар йўқ.

3238views0replies
0

Потребитель.уз

16 май куни соат 04:00да Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри, Самарқанд кўчасида жойлашган “Darvoza Savdo” МЧЖга қарашли “Makro” савдо мажмуасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлимининг диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган , дейилади давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабарида.
Воқеа жойига 5та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари воқеа жойига соат 04:03да етиб борган. Ёнғин соат 04:19да тўлиқ бартараф этилган. Натижада ёнғиндан мажмуанинг 750 кв.метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида мажмуанинг 1-қаватидаги 30 кв.метр майдонда савдо растаси ва 3 дона музлатгич ёниб зарарланган. Ёнғиннинг тахминий сабаби мажмуадаги музлатгичнинг электр симларида қисқа туташув содир бўлганлиги. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
3238views0replies
0

Изоҳлар