Излаш
RUUZ

Сиёсат

Мирзиёев ва Эрдоған телефон орқали мулоқот қилди

15 май куни Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.

1722views0replies
0

president.uz

Суҳбат чоғида ҳар икки давлат раҳбарлари кириб келган муборак ва қутлуғ Рамазони шариф муносабати билан бир-бирларига ўзларининг қизғин табрикларини чин дилдан изҳор этиб, энг эзгу ва самимий тилакларини билдирдилар, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Президентлар анъанавий дўстлик, қардошлик ҳамда стратегик шерикликка асосланган ҳамкорлик алоқалари барча соҳаларда, жумладан савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар йўналишларда тобора жадаллашиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Томонлар Олий даражадаги ўзбек-турк стратегик ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.
Дўстона руҳда кечган мулоқот чоғида давлатлар раҳбарлари ҳар икки халққа фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва бардавом юксалиш тиладилар.
1722views0replies
0

Изоҳлар