Излаш
RUUZ

Жамият

Бош прокуратура: Тошкент вилоятида электр қармоқда ноқонуний равишда 6942 дона балиқ тутиб олишди

Браконьерларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қайиқ, электр қармоқ ва 6942 дона овланган балиқларни олиб қўйишган.

3259views0replies
0

Иллюстрация

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ангрен дарёсининг Оҳангарон тумани, Қайирма қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида фуқаролар В.Б. ва бошқалар тақиқланган ов қуроли ҳисобланган электр қармоқ билан балиқ овлаётганлиги аниқланган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Улардан «SEAHAWK II» номли қайиқ, электр қармоқ, аккумулятор ва 6942 дона овланган балиқлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг далолатномасига асосан 6942 дона балиқларнинг ноқонуний овланиши натижасида ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсига 281,5 млн. сўмлик жуда кўп миқдордаги зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан В.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
3259views0replies
0

Изоҳлар