Қўмита матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов МОҚ президенти этиб тайинланган. Тайинлов Миллий олимпия қўмитасида ўтказилган навбатдан ташқари бош ассамблея вақтида амалга оширилган.
Рустам Шоабдураҳмонов номзодини бош вазир Абдулла Арипов илгари сурган.
Эслатиб ўтамиз, Рустам Шоабдураҳмонов 2017 йилнинг июлида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси раиси этиб тайинланган эди.