Излаш
RUUZ

Жамият

Бош прокуратура уйини долларга сотган эркак қўлга олингани ҳақидаги хабарни рад этди

Фуқаролар қўлга олингани ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди.

4152views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ тармоқларда 2 хонали уйни 25 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларнинг департамент ходимлари томонидан ушлангани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
“Расман маълум қиламизки, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан бундай тадбир ўтказилмаган ва ўз-ўзидан фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177 ва 189-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилмаган", - дейилади Бош прокуратура хабарида.
4152views0replies
0

Изоҳлар