Сиёсат

Шавкат Мирзиёев «Росатом» корпорацияси бош директорини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Россиянинг "Росатом" атом энергияси бўйича давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев «Росатом» корпорацияси бош директорини қабул қилди
Фото:president.uz

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасидаги Ўзбекистон-Россия ўзаро манфаатли ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

 

"Росатом" давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига чуқур миннатдорлик билдирди. Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида эришилган келишувларни ўз вақтида ва кенг кўламда амалга ошириш борасидаги интилиш қатъий экани таъкидланди.

 

Учрашувда мамлакатимизда қабул қилинган "йўл харитаси" асосида АЭС қурилиши лойиҳасини сифатли тайёрлаш ва амалга оширишни таъминлаш бўйича ҳамкорликни давом эттириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Бўлажак АЭС учун майдон танлаш бўйича муҳандислик тадқиқотларининг биринчи босқичи якунланди, халқаро талабларга мувофиқ лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсири баҳоланмоқда ва техник ҳужжатлар тайёрланмоқда.

 

Мамлакатимизда янги тармоқни ривожлантириш учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Бундан ташқари, янги ўқув йилидан Тошкентда “ММФИ” миллий тадқиқот ядровий университет филиали ўз ишини бошлайди.

 

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида "Ўзатом" агентлиги ташкил этилган ва фаолият юритмоқда. 

 

Аҳолини атом энергетикаси ва ядровий технологияларнинг ривожи тўғрисида кенг хабардор қилиш мақсадида бугун "Ўзатом" агентлиги биносида Атом технологиялари ахборот маркази очилди.

 

Мамлакатимизда атом энергетикасини ривожлантириш бўйича ўн йилга мўлжалланган концепция қабул қилинган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ