Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент аэропортида аёл ички кийимида “гашиш” олиб ўтмоқчи бўлди

“Тошкент-Москва” йўналишида учиб кетаётган йўловчи ички кийимига 37,4 гр. “гашиш” яшириб олди.

3108views0replies
0

customs.uz

11 май куни соат 05.30ларда “Ислом Каримов” номидаги “Тошкент” халқаро аэропортининг хавфсизлик хизмати галереясида, “Тошкент-Москва” йўналишида учиб кетаётган йўловчи 37 ёшли И.К. исмли аёлнинг ички кийимига яширилган, 6 дона полиэтилен пакетчаларга ўралган 37,4 гр. гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди, дейилади ИИВ хабарида.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3108views0replies
0

Изоҳлар