Излаш
RUUZ

Жамият

Мактаб битирувчиларига бериладиган шаҳодатнома ва аттестат уч тилда ёзилади

9 ва 11 синф битирувчиларига бериладиган шаҳодатнома ва аттестатлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилиб, махсус принтерда чоп этилиши режалаштирилмоқда.

7482views2replies
0

Uzreport.uz

Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан 9 ва 11 синф битирувчиларига бериладиган шаҳодатнома ва аттестатларнинг ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари битирувчиларига бериладиган сертификатнинг янги намунаси тасдиқланди.
Унга кўра, мактаб битирувчиларига шаҳодатнома ва аттестат беришда электрон тизим жорий этилади. Электрон тизимга битирувчилар ҳақидаги маълумот ва баҳолар киритиб борилади. Ҳар бир мактабда битирувчиларнинг маълумотлар базаси шакллантирилади.
Махсус муҳофазаланган қоғозда чоп этилган шаҳодатнома ва аттестатнинг орқа қисмида QR-код жойлаштирилади ва уни сканер қилиш орқали битирувчи ҳақида умумий базадан маълумот олиш имконияти яратилади.
Шу кунга қадар шаҳодатнома ва аттестатга битирувчининг фамилияси, исми, битирган мактаби, ўқиган фанлари бўйича ўзлаштирган баҳолари ручкада (қўлда) фақат ўзбек тилида ёзилган бўлса, бундан кейин компьютерда учта тилда (ўзбек, рус, инглиз) ёзилиб, махсус принтерда чоп этиш режалаштирилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, умумий ўрта таълим тизимида илк маротаба нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига ҳам давлат намунасидаги шаҳодатнома ва аттестатларни бериш назарда тутилди.
Шунингдек, қарор билан фуқароларнинг дубликат шаҳодатнома ва аттестат олиш бўйича мурожаатларини тезлаштириш, ортиқча оворагарчилик, бюрократизм ва сарсон-саргардон бўлишини олдини олиш мақсадида ҳужжат дубликатини бериш тартиби соддалаштирилди.
7482views2replies
0

Изоҳлар