Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева 88 ёшида оламдан ўтди.

2608views0replies
0

natlib.uz

Тошкентда Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева 88 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Яйра Абдуллаева 1930 йилда Тошкентда туғилган. Ижодий фаолиятини 1944—1945 йилларда Гавҳар Раҳимова раҳбарлигидаги хотин-қизлар ансамблида бошлаб, 1950 йилда А.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган.
Яйра Абдуллаева “Бой ила хизматчи” фильмидаги Гулбаҳор роли билан 1953 йилдан бошлаб ўзбек кино санъатида ўз фаолиятини бошлаган.
Яйра Абдуллаевага 1964 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони берилган. 1998 йилда “Дўстлик” ордени, 2011 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.
2608views0replies
0

Изоҳлар