Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Бир кунда икки аёл ўз эрлари томонидан ўлдирилди

Аянчли ҳодисалар 13 май куни Самарқанд ва Хоразм вилоятларида содир бўлган.

2311views0replies
0

UzNews.uz/Иллюстрация

13 май куни Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи Н.Т ва Хоразм вилоятида яшовчи М.О жанжал сабаб аёлларини ўлгунича дўппослашган. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
Янгижой маҳалласида яшовчи 41 ёшли Н.Т. маст ҳолда уйида оилавий жанжал туфайли маст ҳолда бўлган рафиқаси 40 ёшли Ш.А.нинг юзи, боши ва баданининг турли жойларига қўллари ва чинни идиш билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Ш.А. олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Н.Т. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу куни фуқаро М.О. турмуш ўртоғи Ф.Э.ни рашк қилиб, ўрталарида келиб чиққан жанжал сабабли, яшаш уйида ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг бўйин қисмига жароҳат етказган, оқибатда Ф.Э. воқеа жойида вафот этган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида туман прокуратураси томонидан М.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. М.О. тегишли процессуал тартибда ушланган.
2311views0replies
0

Изоҳлар