Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимиятида янги тайинловлар амалга оширилди.

3460views0replies
0

Тошкент ҳокимияти

14 май куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.
Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Ҳотамбек Шокиров тайинланди. У 2018 йилдан мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқа масалалари бўйича ўринбосари этиб Алимардон Қаршиев тайинланди. У 2011 йилдан буён Тошкент вилояти ҳокимиятида ҳудди шу лавозимда фаолият юритган.
3460views0replies
0

Изоҳлар