Излаш
RUUZ

Жамият

Юнусобод туманининг собиқ ҳокими 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Юнусобод туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов ва бошқа судланувчиларга  ҳукм чиқарилди.

2544views0replies
0

UzNews.uz

UzNews.uz мухбирининг хабарига кўра, суд Бахтиёр Абдусаматовни 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича айбдор деб топди. У 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Ўлмас Мухамедсаидов 168-моддаси (фирибгарлик), 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддаси (пора бериш) бўйича 10,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Аввал Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» ДУК бош директори лавозимида ишлаган Шохрух Маликов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш), 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланганди. У суд залидан озод этилди.
Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислигида кўриб чиқилди.
2544views0replies
0

Изоҳлар