Излаш
RUUZ

Жамият

Саид-Абдулазиз Юсупов қўлга олинишини билиб, аввалдан Президентга мурожаат ёзиб қолдирган — видео

Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори 25 сентябрда Туркияда ёзиб олган мурожаатда айтилишича, агар видео тармоқларда пайдо бўлса у қамоқда ёки "бахтсиз ҳодиса" сабаб вафот этган бўлади. Ҳозирда С.Юсупов ДХХ ҳибсхонасида сақланмоқда.

4485views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсуповнинг Ўзбекистон Президентига видеомурожаати пайдо бўлди. Мазкур видео 2018 йилнинг 25 сентябрида у фирибгарликда айбланишидан бир неча ой аввал Туркияда ёзиб олинган.
Юсуповнинг Facebook'да эълон қилинган видеода айтишича, агар видео тармоқларда пайдо бўлган бўлса у қамоқда, бошқа давлатда ёки "бахтсиз ҳодиса" сабаб вафот этган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, С.Юсупов 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддасида («Фирибгарлик») назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланиб, қўлга олинган. 12 май куни Юнусобод туман суди унинг 10 суткага қамалганига аниқлик киритди, деб хабар бермоқда «BBC News» айбланувчи қариндошининг сўзларига таянган ҳолда.
У ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб, фирибгарлик йўли билан фуқаролардан катта миқдорда пул олганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Айбланувчи ўтган йили ҳам Жиноят кодексининг 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланган.
Ҳозирда С.Юсупов ДХХ ҳибсхонасида сақланмоқда.
4485views0replies
0

Изоҳлар