Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Кореядаги уйда содир бўлган ёнғинда ўзбекистонлик талаба вафот этди

9 май куни ичида ўзбекистонлик талабалар бўлган Сеул шаҳридаги уйда ёнғин содир бўлди. Уларнинг бири вафот этган, иккинчиси эса оғир аҳволда.

2379views0replies
0

Иллюстрация

Ўзбекистон ТИВнинг хабарига кўра, 9 май куни ичида ўзбекистонлик талабалар 1997 йилда туғилган Мутал Юлдашев ва 1996 йилда туғилган Фарруҳ Муминов бўлган Сеул шаҳридаги уйда ёнғин содир бўлган.
Натижада Ф. Муминов воқеа жойида вафот этган. М. Юлдашев иккинчи даражали куйиш жароҳатини олган ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун Ҳанил касалхонасига олиб борилган.
Консул ва яқин дўстлари иштирокида марҳумни аниқлаш борасида амалиёт ўтказилган. Дипломатик ваколатхона вакиллари М. Юлдашевнинг аҳволидан ҳам хабар олган. Шифокорлар беморнинг ҳолатини оғир деб баҳоламоқда.
Ҳозирда полиция томонидан ёнғин сабабларини ва ҳодисага сабаб бўлган бошқа барча омилларни аниқлаш учун тергов олиб борилмоқда.
Элчихона мазкур ҳолатни ўз назоратига олиб, Ҳанил касалхонаси раҳбарияти билан мулоқотда бўлиб турибди ва фуқаромиз жасадини ватанга жўнатиш масаласи устида иш олиб бормоқда.
2379views0replies
0

Изоҳлар