Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда Россия давлат жисмоний тарбия университети филиали очилади

Филиалга талабаларни қабул қилиш 2019/2020 ўқув йилидан бошланади. Тегишли қарорни Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган.

2262views0replies
0

tilbagevise.ru

Самарқандда 2019/2020 ўқув йилидан Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ўз ишини бошлайди.
Филиалда ўқитиш тўлов-контракт асосида ва рус тилида амалга оширилади. Бундан ташқари, давлат бюджетидан талабаларни грант асосида ўқитиш учун маблағ ажратилади.
Абитуриентлар қабули ва филиал битирувчиларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.
Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.
2262views0replies
0

Изоҳлар