Жамият

Адлия вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги экстремистик саҳифалар рўйхатини эълон қилди

Адлия вазирлиги суд томонидан экстремистик ва террористик деб топилган профиль, канал ва саҳифаларни маълум қилди.

Адлия вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги экстремистик саҳифалар рўйхатини эълон қилди
Фото:Иллюстрация

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг расмий сайтида суд томонидан экстремистик деб топилган ташкилотлар рўйхати эълон қилинди. Уларнинг фаолияти Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгиларини олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.

 

Шунингдек, мазкур моддага кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экстремистик материаллар деб топилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш суд тартибида амалга оширилади.

 

Ўзбекистон Олий судининг 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, интернет тармоғининг қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилди:

 

1.  “Абу Салоҳ дарсликлари”

2. “Жаннат ошиқлари”

3.  “Шом овози”

4.  “Тавҳид ва жиҳод”

5.  “Islam Abu Khalil”

6.  “Полвон Новқатлик”

7.  “Сохиб Махмудов”

8.  “Фаррухбек Абдуллаев”

9.  “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”

10.  “Мухожир Полвон”

11.  “Abu Aisha”

12.  “Turkiston”

13.  “Хуррият инфо”

14.  “Нажот”

15.  “ал-Ваъй”

16.  “Роя”

17.  “Usulul fiqh”

18.  “Mustalahul hadis”

19.  “Darslardan qisqa lavhalar”

20.  “Fiqh ahkomlari”

21.  “Tavhid darsi”

22.  “Qiyomatdan avvalgi fitnalar”

23.  “Savol va javoblar”

24.  “Foida Mp3”

25.  “Foida va qoidalar”

26.  “Tafsir darslari”

27.  “Talbisu iblis darslari”

28.  “Islomni buzuvchi amallar darslari”

29.  “Nomoz va benomozga taluqli masalalar”

30.  “Ayollar darslari silsilasi”

31.  “Aqiyda darslari”

32.  “Silsilaviy darslar va ma’ruzalar”

33.  “Muhim darslar”

34.  “Aqiydatul vositiya”

35.  “Mustalahul hadis”

36.  “Alfatx”

37.  “Talabalar uchun darslar”

38.  “АЛЪ-ФАТҲ ТВ”

39.  “DA’VAT UZ”

40.  “HIDOYAT TV”

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ