Излаш
RUUZ

Жамият

ДХХ ходимлари 15 килограмм опий моддасини мусодара қилишди – видео

Эркак Тожикистондан ноқонуний равишда гиёҳванд моддасини олиб келиб, уни танишлари билан Самарқандга етказмоқчи бўлди.

3099views0replies
0

Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида катта миқдордаги гиёҳванд модда мусодара қилинди, дейилади ЎзА хабарида.
Жиззах вилоятининг Бахмал тумани “Зафаробод” қишлоғида яшовчи 41 ёшли Ҳосилмурод Элмуродов 15 килограмм 420 грамм опий гиёҳванд моддасини Тожикистоннинг Панжикент туманидан мамлакатимизга яширин йўллар орқали олиб ўтган.
Шундан сўнг у ушбу оғуни Самарқанд вилоятига етказиш учун ҳамқишлоғи Озод Очиловни ўзига шерик қилган. Бундан ташқари, Х.Э. “Зафаробод” қишлоғидаги 49-мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи туғишган акасини ҳам жалб қилган.
Натижада катта миқдордаги опий моддасининг 13 килограмм 280 грамми Самарқанд вилояти Ургут тумани “Чеп” қишлоғида яшовчи Шукрулло Сувоновга етказиб берилган. Ш.С. опий моддасини ўзининг “Ласетти” автомашинасида Самарқанд шаҳрига олиб кетаётган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида Ҳосилмурод Элмуродовнинг яшаш манзили кўздан кечирилганда 2 кг. 140 грамм миқдорда опий гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3099views0replies
0

Изоҳлар