Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда кўптармоқли «Kasmed Premium» тиббиёт маркази очилди

Янги кўптармоқли тиббиёт маркази барча жаҳон стандартларига жавоб беради ҳамда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиш, амбулатор ва стационар даволаниш имконини яратади.

6173views0replies
0

4 май куни Тошкентда 20 йилдан буён фаолият юритиб келаётган «Kasmed» клиникасининг филиали -  «Kasmed Premium» тиббиёт марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали маросимни клиника бошқарувчиси ва асосчиси Қосимов Алишер Иркинович очиб берди.
Янги кўптармоқли тиббиёт маркази барча жаҳон стандартларига асосан яратилган бўлиб, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиш, амбулатор ва стационар даволаниш имконини беради. Марказ ўзининг клиник лабораториясига эга.
Замонавий кўптармоқли «Kasmed Premium» даволаш ва диагностика маркази – бу Ўзбекистонда ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг ривожланиши ва аҳоли саломатлигини сақлашда муҳим белгидир.
Янги марказда қандай хизматлар мавжуд?
Марказнинг ўзгачалиги унинг кўптармоқлигидадир. Клиникада офтальмология, стоматология, дерматология, косметология, физиотерапия, гинекология ва бошқа кўплаб йўналишларда диагностик, профилактик ҳамда даволаш хизматлари кўрсатилади.
Функционал диагностика ЭКГ ва УЗИнинг барча турларини ўз ичига олади. Клиника гинекология соҳаси ва ЛОР патологиясидаги текширувлар учун мўлжалланган замонавий эндоскоплар билан жиҳозланган.
Марказ ҳомиладорликни мониторинг қилиш ва бола ҳолатини баҳолаб боришда янги самарали аппаратларни жорий қилмоқда.
Бундан ташқари, «Kasmed Premium»да косметолог ва пластик жарроҳ каби мутахассисларнинг даволаш имкониятларини кенгайтирадиган янги кўптармоқли косметология ускунаси мавжуд.
Клиникада замонавий, сўнги техника билан жиҳозланган операция блоки мавжуд. Бу ерда диагностик манипуляция ҳамда амбулатор пластик, жарроҳлик ва гинекологик операцияларни барча халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори технологик даволаш ва диагностика ҳамда самарали реабилитация ускуналаридан фойдаланган ҳолда ўтказиш режалаштирилмоқда.
Операция блокида бемор операциядан олдинги ва кейинги жараёнда бўлиши учун бемор орган ва тизимлари кўрсатгичларини мониторинг қилиш имконига эга бўлган палата мавжуд.
«Kasmed Premium» марказининг шифокорлар гуруҳи
«Kasmed Premium» - бу фақатгина жаҳон талабларига жавоб берадиган замонавий ускуналар эмас, балки биринчи навбатда малакали шифокорлардир ҳам.
Ишга кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар таклиф этилган. Уларнинг кўпчилиги илмий даражага, юқори ва биринчи малакали категорияга эга
Ҳозирги вақтда клиникада тиббиётнинг турли йўналишларидаги профессионал мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Клиника ходимлари ўз билимларини фақатгина республикада эмас, балки хорижда ҳам доимий равишда мустаҳкамлаб боришади. Мутахассислар Россия, Бразилия, Аргентина, Германия, Австралия, Голландия, Италия, Великобритания, АҚШ ва бошқа давлатлардаги халқаро форум ва конгрессларда иштирок этишган.
Бундан ташқари, «Kasmed Premium» штатида тор тармоқли мутахассислар ишлайди. Марказда косметолог, стоматолог, гинеколог, дерматолог, офтальмолог, отоларинголог ва бошқа мутахассислар доимий равишда қабул қилиб боради.
Тиббиёт маркази ҳақида
«Kasmed» тиббиёт марказига 1998 йилда асос солинган. Клиника базасида кўплаб бўлғуси мутахассислар косметология, пластик ва эстетик жарроҳлик бўйича специализациядан ўтишади.
Қабулга қуйидаги маълумотлар орқали ёзилиш мумкин:
Сайт: www.kasmed.uz
Telegram бот
Телефон орқали: +998 71 2309898, +998 71 2883434
Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 2А
Телефон: +998 71 230-98-98
Иш вақти: душанбадан шанбагача соат 8:00 дан 19:00 гача.
Telegram канал
Реклама ҳуқуқлари асосида
6173views0replies
0

Изоҳлар