Излаш
RUUZ

Жамият

2019 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Фатво ҳайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарор имзоланди.

5584views0replies
0

UzNews.uz

Қарорга кўра, 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 200 000 сўм эканлигини эътиборга олган ҳолда, 85 грамм тилло, яъни 17 000 000 сўмнинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 425 000 сўм закот миқдори этиб белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.
Фитр садақасининг миқдори Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга кўра:
- 2 килограмм буғдойдан 6 000 сўм;
- 4 килограмм арпадан 10 000 сўм;
- 2 килограмм майиздан 70 000 сўм;
- 4 килограмм хурмодан 100 000  сўм бўлади.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин.
Бу йилги фидя миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 15 000 сўм этиб белгиланган.
5584views0replies
0

Изоҳлар