Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда $11 минг эвазига юридик университетига ўқишга киритиб қўйишга ваъда берган фирибгар ушланди

59 ёшли фуқаро танишлари орқали Тошкент Давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб, 11 000 АҚШ долларини олган.

5089views0replies
0

review.uz

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ИИОга тушган ҳужжатларга кўра, ўтган йили Тошкент Давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишга ваъда берган эркак ушланди, дейилади ИИВ хабарида.
Маълум бўлишича, 2018 йил май ойида Шайхонтоҳур туманида яшовчи М.Ғ. Учтепа туманида яшовчи М.Т.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент Давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, М.Т.ни ишончига кириб, ундан 11 000 АҚШ долларини олган.
Аммо, у берган ваъдасини бажармай, шу кунга қадар пулларни қайтариб бермаган. Фуқаро М.Ғ. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
5089views0replies
0

Изоҳлар