Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда алдов йўли билан $71 мингдан ортиқ пул "ишлаб" олган эркак ушланди

Эркак 5 та автомашина олиб беришни ваъда қилиб, 69 000 АҚШ доллари ва 22 400 000 сўм пулларни олган.

22092views0replies
0

UzNews.uz

1 май куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида тушган хабарга кўра, шу йил 9 январь куни Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи О.Р. Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.К.га 5 та автомашина олиб беришини ваъда қилган, дейилади ИИВ хабарида.
О. Р. жами 69 000 АҚШ доллари ва 22 400 000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган. О.Р. ушланган. 
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
22092views0replies
0

Изоҳлар