Жамият

Меҳнат вазирлиги Россияда ваҳшийларча ўлдириб кетилган ўзбекистонлик аёл ҳақида маълумот берди

Аниқланишича, жабрланган аёл асли ўзбекистонлик, аммо ҳозирга қадар Россия фуқаролигида бўлган.

Меҳнат вазирлиги Россияда ваҳшийларча ўлдириб кетилган ўзбекистонлик аёл ҳақида маълумот берди

Аввал хабар берганимиздек, Тула вилоятининг Узловая шаҳридаги «Пятерочка» супермаркетида россиялик 34 ёшли Андрей К. 33 ёшли Умида исмли кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказган. Аёл касалхонада ҳаётдан кўз юмган.

 

Меҳнат вазирлигининг хабарига кўра, жабрланган аёл 1986 йилда туғилган асли ўзбекистонлик, аммо ҳозирга қадар Россия фуқаролигида бўлган Умида Зураевна Эгамуротова эканлиги тасдиқланган. Жиноятчи қўлга олинган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ