Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентнинг 2та туманида электр энергияси вақтинчалик ўчирилади

Эртага, 1 май куни Тошкент шаҳрининг 2та тумани ҳудудида электр энергияси вақтинчалик ўчирилади.

2894views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонасининг хабарига кўра, Тошкент иссиқлик электр станциясидан чиқувчи Л-ДОК-1,2-110 кВ бўлган юқори кучланишли электр тармоғида қулаш хавфи мавжуд таянчлар алмаштирилади.
Шу сабабли 1 май куни соат 07:00дан 17:00гача Юнусобод ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилади:
Юнусобод тумани: 5, 6, 7, 9 даҳаларда ва “Ҳасанбой” маҳалласида;
Олмазор тумани: Аҳил, Янги Тошкент, Олтинсой, Қичқириқ, Мойқўрғон, Г.Ғофуров, Пахта, Иброҳим ота маҳаллаларида ҳамда “ДОК” подстанциясига уланган корхона ва ташкилотларда.
Шунингдек, 4-Тошкент Иссиқлик маркази, “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ га қарашли Чуқурсой подстанцияларида ҳам электр энергиясидан узилишлар кузатилади.
2894views0replies
0

Изоҳлар