Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Тўполанг гидроэлектр станциясининг модернизация қилиниши жараёни билан танишди

30 апрель куни Президент Сурхондарё вилоятидаги Тўполанг гидроэлектр станциясини бориб кўрди.

2542views0replies
0

president.uz

Тўполанг гидроэлектр станцияси Президент фармонга мувофиқ, 2017 йил 2 майдан буён модернизация қилинмоқда. Бу ерда ҳар бири 15 мегаватт бўлган иккита агрегат ишлаб турган эди. Президентимиз топшириғига мувофиқ, аввалига Тўполанг сув омбори тўғони 20 метрга кўтарилди. Натижада унинг сиғими 380 миллион куб метрдан 500 миллионга етказилди. Айни пайтда жами қуввати 145 мегаваттли яна иккита агрегат ўрнатиш бўйича иш олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, ҳар бири қарийб 38 мегаватт бўлган Зарчоб-1 ва Зарчоб-2 кичик гидроэлектр станциялари ҳам барпо этиляпти. Шу тариқа энергия олиш қуввати жами 250 мегаваттга етказилади.
"Бу тарихий воқеа. Бу ишлар  келажак учун, болаларимиз учун. Келгусида Сурхондарё гидро энергия ҳисобидан бемалол иқтисодиётини таъминласа бўлади", - деган Шавкат Мирзиёев
Шу ерда сув омборлари ва гидроэлектр станциялари ҳолатини мониторинг қилишга ихтисослашган техник тизимлар тақдимоти ҳам ўтказилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Президент сув омборлари тўғонларини мустаҳкамлаш ва доимий назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш, илмий ишланмалар асосида улардан фойдаланиш коэффицентини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
2542views0replies
0

Изоҳлар