Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тула яқинида ўзбекистонлик сотувчи аёлни харидорлар кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдиришди (видео 18+)

«Пятерочка» дўконида эркак киши кассирга ҳужум қилиб, аёлга пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказди ва воқеа жойидан яширинди. Уч нафар фарзанди бўлган ўзбекистонлик Умида С. касалхонада вафот этди.

7902views2replies
0

Видеодан кадр

29 апрель куни Тула вилоятининг Узловая шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак киши ўзбекистонлик кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан кўп маротаба зарба берган. Жабрланувчи олган жароҳатлари туфайли касалхонада ҳаётдан кўз юмди, дейилади Россиянинг Тула вилояти бўйича тергов қўмитасининг хабарида.
"Ҳозирги вақтда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишлашни давом эттирмоқда. Тергов бўлими терговчилари тергов бошқармаси терговчи-криминалистлари билан ҳамкорликда фожиа жойида иш олиб боришмоқда", - дея қайд этилган хабарда.
Мазкур жиноятни содир этганликда айбланаётган 34 ёшли эркак қўлга олинган. Ҳозирда у тергов ҳаракатларини ўтказиш учун тергов бўлимига олиб борилган.
Текширув давомида дўкон ходимлари қотилликни шу эркак содир этганлигини тасдиқлашган. Жиноий иш тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
7902views2replies
0

Изоҳлар