Ҳодисалар

Тошкентдаги ЙТҲда мотоциклчи ҳалок бўлди

29 апрель куни кечаси скутерда ҳаракатланиб кетаётган 34 ёшли А.А. ЙТҲ жойида вафот этган. Маълум бўлишича, скутер “Тико” автомобили билан тўқнашиб, шундан сўнг 44-сонли йўловчи автобусига урилган.

Тошкентдаги ЙТҲда мотоциклчи ҳалок бўлди
Фото:ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 29 апрель куни соат 19:40да Оҳангарон йўлида скутер, “Тико” автомобили ва 44-сонли йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса натижасида скутерни бошқариб кетаётган 34 ёшли А.А. воқеа жойида вафот этган. Гувоҳлар, “Тико” ва автобус ҳайдовчиларининг маълумотига кўра, скутер светофорнинг қизил белгиси қаршисида тўхтаб, “Тико” автомобили билан тўқнашув содир этган ва оқибатда А.А. бошқарувни йўқотиб, “Тико”нинг ўнг тарафида ҳаракатланиб келаётган автобусга урилган.

 

ЙТҲнинг дастлабки сабаби: скутер ҳайдовчиси томонидан масофа сақланмаганлиги.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ