Излаш
RUUZ

Жамият

Вестминстер университети ходимини уриб кетган Бош прокуратура ҳайдовчисига ҳукм чиқарилди

Тошкент шаҳар Яшнобод туман судида Бош прокуратура хизмат машинаси ҳайдовчисининг пиёдани уриб кетгани юзасидан жиноят иши кўриб чиқилди. 

2811views0replies
0

UzNews.uz

15 апрель куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Вестминстер университетининг 58 ёшли ходимини уриб кетган 31 ёшли Ж. А.га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Олий суд матбуот хизматида маълум қилишди.
Мазкур ҳодиса 24 январда содир бўлган, ўша вақтда Lacetti автомобили ҳайдовчиси Яшнобод туманидаги Шаҳрисабз ва Тараққиёт кўчалари кесишмасидаги пиёдалар ўтиш жойида машинани тўхтатмай, эркак пиёдани уриб юборган. Пиёда Вестминстер университетининг ходими (1960 йилда туғилган) бўлган. 29 январда эркак олинган жароҳатлар оқибатида шифохонада жон берган.
Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, Ж. Абдураҳмоновни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топган.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди Ж. Абдураҳмоновга 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Ж. Абдураҳмоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди.
2811views0replies
0

Изоҳлар