Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида мактаб ўқувчиларини олиб келаётган автобус ағдарилиб ёниб кетди

Бугун, соат 02:00да Бухородан қайтаётган «Мерседес» русумли автобус балон ёрилиши оқибатида ағдарилиб кетган ва натижада ёнғин бошланган. Барча 53 нафар йўловчилар тезкор равишда эвакуация қилинган.

2983views0replies
0

UzNews.uz

29 апрель куни соат 02:00да Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жойлашган 4Р20 автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлди, дейилади ФВВ хабарида.
Бухородан қайтаётган «Мерседес» русумли автобус балон ёрилиши натижасида ағдарилиб кетган. Ҳодиса натижасида автобусда ёнғин юзага келган.
Қайд этилишича, салонда 53 нафар одам бўлган. Уларнинг 37 нафари Паркент туманидаги 31-мактаб ўқувчилари, шу мактабнинг 3 нафар ўқитувчиси, 10 нафар ота-она ва 3 нафар ҳайдовчи бўлишган
Барча йўловчилар тезкор равишда эвакуация қилинган. Вафот этганлар йўқ. Жабрланганларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
ЙТҲ натижасида 7 киши турли даражадаги жароҳатлар олган, икки нафари Ўртачирчиқ туманидаги шифохонага ётқизилган, 5 нафар йўловчи эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган.
2983views0replies
0

Изоҳлар