Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда икки кунга қатор марказий кўчалар вақтинчалик ёпилади

27-28 апрель кунлари Тошкентда велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатининг асосий мусобақалари ўтказилади.

3576views0replies
0

Тошкент ҳокимияти

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, мусобақа сабабли қуйидаги кўчаларда соат 10:00дан 12:00га қадар транспорт воситалари учун ҳаракатланиш  қисман чекланади:
- Амир Темур кўчаси – International Hotel Tashkent меҳмонхонасидан Навоий кўчасигача;
- Навоий кўчаси – Амир Темур кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача;
- Шароф Рашидов кўчаси – Навоий кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
- Афросиёб кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача;
- Ойбек кўчаси – Шаҳрисабз кўчасидан Нукус кўчасигача;
- Нукус кўчаси – Ойбек кўчасидан Махтумқули кўчасигача;
- Абдулла Қодирий кўчаси  – Махтумқули кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
- Амир Темур кўчаси – Абдулла Қодирий кўчасидан Боғишамол кўчасигача.
Бундан ташқари, мусобақа иштирокчилари Амир Темур, Навоий, Шароф Рашидов, Афросиёб, Нукус, Абдулла Қодирий, Махтумқули ва Оҳангарон шоссеси кўчалари бўйлаб яна бир бор айланиб ўтишади.
3576views0replies
0

Изоҳлар