Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев “Huawei” компаниясининг Инновациялар марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” халқаро форумидаги иштироки доирасида 25 апрель куни “Huawei” компаниясининг Тадқиқотлар ва инновациялар марказига ташриф буюрди. 

2343views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев дастлаб “Huawei” компаниясининг энг сўнгги технологик ечимлари ва маҳсулотлари намуналари билан танишди.
Компания асосчиси Жэн Чжэнфэй билан мамлакатимизда “Хавфсиз шаҳар”, “Электрон ҳукумат” ва шошилинч тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Президентимиз компаниянинг сунъий интеллектга асосланган технологик ечимларига юқори баҳо берди.
Давлатимиз раҳбари компания билан ҳамкорликда мамлакатимизда амалга оширилган лойиҳалар, мутахассисларни тайёрлаш масалалари билан қизиқди.
"Янги технологияларни жалб этишдан олдин уларни ишлатувчи мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш жуда муҳим. Компания билан аввало ушбу йўналиш бўйича ҳамкорлик қилиш, мамлакатимизда 5G технологиясини жорий этишни тезлаштириш керак", – деган Шавкат Мирзиёев.
Учрашув якунида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувга эришилди.
2343views0replies
0

Изоҳлар