Излаш
RUUZ

Сиёсат

Фото: Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи 25 апрель куни эрталаб Пекин шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан учрашувдан бошланди.

2139views0replies
0

president.uz

Хитой раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форумида иштирок этиш учун ХХРга ташрифи билан қутлади. Си Цзиньпин Хитой Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини юксак қадрлаши ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишини таъкидлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.
Давлатимиз раҳбари халқаро форумда иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдириб, ушбу тадбир ҳам икки томонлама, ҳам минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни ва мамлакат халқини яқинлашиб келаётган муҳим сана – Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганининг 70 йиллиги билан муборакбод этди.
Учрашувда товар айирбошлашни янада кенгайтириш ва диверсификация қилиш масалалари муҳокама қилинди, ўзаро савдо ҳажмини яқин йилларда 10 миллиард долларга етказишдан манфаатдорлик билдирилди. Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция, инновация ва технологиялар жалб этиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларига, турли соҳаларда ҳамкорлик бўйича янги қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш, минтақанинг транзит ва транспорт-коммуникация салоҳиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон “Бир макон, бир йўл” ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва унинг кенг кўламда амалга оширилишига амалий ҳисса қўшишга тайёр эканини таъкидлади.
Хитой Раиси Ўзбекистоннинг бу борадаги иштироки ва ташаббуслари Хитой билан Ўзбекистон ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
2139views0replies
0

Изоҳлар