Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон Президентлигига номзод этиб илгари сурилгани билан табриклади

Бугун, 23 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

2608views0replies
0

president.uz

Президентимиз Қозоғистон раҳбарини жорий йил 9 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган навбатдан ташқари Қозоғистон Республикаси Президенти сайловига номзод этиб илгари сурилгани билан қутлади ҳамда ушбу муҳим сиёсий тадбирнинг ўтказилишида муваффақият тилади, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Давлат раҳбарлари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жорий йил 14-15 апрель кунлари Ўзбекистонга амалга оширган илк давлат ташрифи натижаларини юксак баҳоладилар.
Эришилган келишувларни ҳамда саноат, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни изчил амалга ошириш, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм йўналишларида фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани алоҳида қайд этилди.
Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг ишбилармонликка оид тадбирлар ва маданий-гуманитар алмашинувларга бой дастури қардош халқларимизнинг янада яқин бўлишига хизмат қилиши таъкидланди.
Мулоқот сўнгида Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни стратегик шериклик, кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига таянган ҳолда мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида янада мустаҳкамлашга қатъий интилишларини таъкидладилар.
2608views0replies
0

Изоҳлар