Излаш
RUUZ

Жамият

Энди абитуриентлар ОТМга ҳужжатларни онлайн тарзда топширишлари мумкин (қўлланма)

Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, майдан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларига онлайн тарзда ҳужжат топишириш жараёни бошланиши режалаштирилган.

12533views0replies
2

Давлат хизматлари агентлигининг хабар беришича, исталган миллий ОТМга ҳужжатларни ўз яшаш жойингиздан узоқлашмасдан — Давлат хизматлари марказлари орқали ёки уйингиздан чиқмасдан — my.gov.uz портали орқали юбориш имкони яратилган.
Қуйида ҳужжатларни онлайн тарзда юбориш учун шаклларни тўлдиришни ўргатувчи графикалар тақдим этилган.
1-қадам. Паспорт, яшаш манзили, телефон маълумотларини тўлдириш.
2-қадам. Сиз тугатган ўқув муассаси ҳақида ахборот киритиш (коллеж, лицей ёки мактаб).
3-қадам. Ўқув шаклини (кудузги, кечги, сиртқи) ва тилини танлаш, тест топшириш графикини белгилаш.
Шу ернинг ўзида устуворлик тартиби билан 3 та исталган олий таълим муассасасини танлаб, синовдан ўтказиладиган хорижий тил ва имтиҳон топишириладиган ҳудудни белгилаш зарур.
4-қадам. Давлат божини тўлаш (махсус тизимлар орқали онлайн тўлов амалга ошириш имкони жорий этилади).
Шундан сўнг аризангиз кўриб чиқиш учун юборилиб, Сизга бу ҳақида тегишли хабарнома йўлланади.
12533views0replies
2

Изоҳлар