Излаш
RUUZ

Жамият

Иқтисодиёт факультети декани $400 олаётганида қўлга олинди

Бош прокуратура декан хизмат хонасида 4-курс талабаларидан 400 АҚШ долларини олган вақтида ушлангани ҳақида хабар берди.

2361views0replies
0

Иллюстрация

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан  ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг иқтисодиёт факультети декани Х.А. 4-курс талабалари О.А. ва Қ.М.ларни институт талабаси сафидан чиқариш билан қўрқитиб, уларнинг ҳар биридан 200 АҚШ доллари талаб қилиб, жами 400 АҚШ долларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2361views0replies
0

Изоҳлар