Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада Хитойга ташриф буюради

24-27 апрель кунлари Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Хитойга ташриф буюради.

2191views0replies
0

Sputnik

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этади.
Форум ишида 40 дан зиёд хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Анжуман кун тартибидан минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ муддатли тараққиётнинг янги манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш, “яшил” иқтисодиёт ва инновацияларни илгари суриш, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.
Президент Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказади.
Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Президентимиз форумда иштирок этадиган хорижий давлатлар делегациялари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан қатор икки томонлама музокаралар ўтказади.
2191views0replies
0

Изоҳлар