Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда ўзганинг дўконини 40 минг долларга сотиб юборган эркак ушланди

Эркак алдов йўли билан Чилонзор туманида жойлашган ўзганинг дўконини сотиб юборган.

2379views0replies
0

ИИББ/Иллюстрация

Чилонзор туманида ўтган йили ўзганинг дўконини 40 минг АҚШ долларига сотиб юборган эркак қўлга олинди, деб хабар бермоқда ИИВ.
Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган ҳужжатларга мувофиқ, 2018 йилда Учтепа туманида истиқомат қилувчи В.Х. алдов йўли билан С.К.нинг ишончига кириб, «Чилонзор буюм савдо комплекси» савдо мажмуасидаги аслида унга тегишли бўлмаган дўконни сотишни ваъда қилиб, ундан 40 минг АҚШ долларини олганлиги маълум бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида фуқаро В.Х. қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2379views0replies
0

Изоҳлар