Излаш
RUUZ

Сиёсат

Фото: Мирзиёев ва Тоқаев Ўзбекистонда Қозоғистон йилини очиб беришди

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

4090views0replies
0

president.uz

15 апрель куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида  Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг очилиши стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш кучайиб бораётганидан далолат беради. Ушбу муҳим воқеа халқларимиз ўртасидаги абадий ва самимий дўстлик, маданий ва маънавий яқинлик рамзидир", - деган Шавкат Мирзиёев.
Ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан бир-бирига таянч бўлиб, қийинчиликларни енгиб ўтгани, бугунги кунда халқларимизнинг умумий келажагини ҳам биргаликда бунёд этаётгани таъкидланган.
Мамлакатимизда Қозоғистон йилига катта тайёргарлик кўрилди. Унинг доирасидаги тадбирлар санъат, фан, таълим ва тадбиркорлик соҳалари вакилларига ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, билим ва тажриба алмашиш учун янги уфқлар очади. Маданиятларимиз бир-бирини бойитишига, халқларимиз янада яқин бўлишига хизмат қилади.
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонда қозоқ тили ва маданиятини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистон йили доирасида ўтказиладиган тадбирлар қардош халқларимиз маданий алоқаларини янада мустаҳкамлашини қайд этган.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 мартдаги қарорига мувофиқ қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини ўрганиш ташкил этилган.
Маълумки, 2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинган эди. Ушбу сана доирасида маданият, санъат, адабиёт, илм-фан, туризм ва бошқа соҳаларда 100 дан зиёд тадбирлар ўтказилди. Театр ва фольклор жамоалари, эстрада хонандаларининг ижодий сафарлари уюштирилди. Олмаота шаҳрида ўзбек адабиёти кунлари, Тараз, Чимкент, Қизилўрда, Туркистон шаҳарларида ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтди. Шунингдек, Қозоғистонда буюк бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги кенг нишонланди.
4090views0replies
0

Изоҳлар