Жамият

Тошкентда Президент мактабларига илк тайёрлов курслари очилмоқда

Next Step Up School мактаб ўқувчиларини Президент мактабларига тайёрлайдиган «Билимда ким яхшироқ?» янги лойиҳасини ишга туширмоқда

Тошкентда Президент мактабларига илк тайёрлов курслари очилмоқда

Лойиҳа бошқарувчиси таълим соҳасида эксперт деб тан олинган, кўплаб халқаро квалификацияларга эга бўлган – Муҳайё Зайрова ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, бу йил Тошкент, Нукус ва Хивада болаларга Ўзбекистондаги энг яхши таълимни олиш имконини берадиган Президент мактабларини очиш режалаштирилган.

Президент қарорига асосан, имтиҳонлар 2019 йилнинг 10 августига қадар ўтказилиб, шу йилнинг ўзида энг яхши 144 нафар ўқувчилар янги Президент мактабларида таҳсил олишади.

 

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг Facebook саҳифасида хабар беришича, ўқувчиларни саралаб олишдаги асосий талаб инглиз тилини билиш даражаси бўлади. Хусусан, билимни баҳолаш Cambridge Assessment тизими бўйича ўтказилади.

 

Шу билан бир қаторда, таъкидлаш жоиз Next Step Up School’нинг янги лойиҳаси бошқарувчиси Муҳайё Зайрова халқаро ва Cambridge Assessment тизими бўйича барча имтиҳонларни ишлаб чиқиш ҳамда абитуриентларнинг натижаларини баҳолаш бўйича халқаро квалификацияга эга ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, Муҳайё Зайрова Президент мактабларига ўқишга кириш ва тайёрланиш бўйича ота-оналарни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришга тайёр. Савол бериш учун қуйидаги ҳавола орқали аввалдан рўйхатдан ўтиш зарур.

Муҳайё Зайрова EFL’даги дунё экспертларидан таҳсил олади.

 

Президент мактабларига тайёрлаш бўйича «Билимда ким яхшироқ?» дастури – бу ўқувчиларни Президент мактабларига ўқишга киришга интенсив тарзда тайёрлаш учун янги лойиҳадир. Ўқувчиларни тайёрлаш халқаро квалификацияларга эга эксперт бошчилигида ўтказилади.

 

Лойиҳа ташкилотчиларининг қайд этишича, таълим олиш жараёнида ҳар бир бола ўз салоҳиятини юзага чиқаради, шунингдек, инглиз тили бўйича билимларини тубдан яхшилайди.Ўқитиш дастурига қуйидагилар киради:

 

-  билимни Cambridge Assessment тизими бўйича ҳар ҳафта текшириш;

-  ўқишга индивидуал тарзда ёндашиш;

-  шахсий координатор;

-  сифатли билим ва ҳақиқий натижалар;

-  уй вазифаларини ўқитувчи назорати остида бажариш;

-  кучайтирилган тайёрлов;

-  ҳар ойда ўқувчилар ўртасида беллашувлар;

-  кутубхона ва ўйин зонасидан фойдаланиш имкони.

 

Шу билан бирга, ўқувчиларни қизиқарли музокаралар, викториналар, тақдимотлар, жонли учрашувлар ҳамда «Билимда ким яхшироқ?» форматидаги йирик тадбирлар кутмоқда.

 

2019/2020 ўқув йилида Президент мактабларига ўқишга кириш учун илк тайёрлов курси 2019 йилнинг 6 май санасида бошланади.

 

Мазкур мактабларга 2020/2021 ўқув йилида кирмоқчи бўлган ўқувчилар учун эса иккинчи курс 2019 йилнинг 9 сентябрь санасида бошланади.

Президент мактабларига тайёрлов курслари ҳақидаги батафсил маълумотни қуйидаги рақамлар орқали билиб олишингиз мумкин: (90) 935 64 65,  (97) 740 55 05

 

Сизнинг қулайлигингиз учун ўқувчиларни саралаб олиш шартлари Telegram-каналда ҳам тақдим этилган.

 

Реклама ҳуқуқлари асосида

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ