Излаш
RUUZ

Жамият

СУҒУРТА ҚИЛИНГ ВА «БАҲОРИЙ ТУҲФА» - COBALT ЁКИ 100 ҚИММАТБАҲО СОВҒАЛАРНИ ЮТИБ ОЛИНГ

Eurasia Insurance суғурта компанияси жорий йилнинг апрель ойида ўтказиладиган ажойиб «Баҳорий туҳфа» акциясини эъон қилади. Иштирок этинг ва 100 совриндан бирини ютиб олиш имконини қўлга киритинг. 

2128views0replies
0

Қандай қилиб?
Бу жуда осон ва оддий. 2019 йил 25 мартдан 27 апрелгача Eurasia Insurance компаниясининг иҳтиёрий суғурта полисини сотиб олинг.  
Компания қуйидаги турдаги суғурта хизматларини таклиф этади:
- Бахтсиз ҳодисалардан иҳтиёрий суғурталаниш;
- Транспорт ҳодисаларидан иҳтиёрий суғурталаниш;
- Иҳтиёрий мол-мулк суғуртаси;
- Автотранспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигини иҳтиёрий суғурталаш;
- Автотранспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш;
Бизга суғурта нимага керак?
Кўплаб инсонлар суғурта ҳақида нотўғри фикрга эга бўлишади. Ҳаётда биз кутмаган ва назорат қила олмайдиган воқеалар кўп учрайди. Масалан, касаллик ёки бахтсиз ҳодисалар. Кутилмаганда улар барча режаларимизни йўқ қилиб, оилани имконсиз ҳолатга олиб келиши мумкин.
Кўнгилсиз воқеалардан ҳар доим ҳам қоча олмаймиз, бироқ улардан кўрилган зарарни қоплаш йўли мавжуд — суғурта қилиш. Суғурта — бу ўзингиз ва буюмларингизни турли хавфлардан ҳимоя қилишнинг яхши усулидир. Шу тариқа, биз ўзимизга ва яқинларимизга молиявий хавфсизликни кафолатлаймиз.
Ёқимли совғалар барчани мамнун этади
«Баҳорий туҳфа» акциясида музлатгич, кир ювиш машинаси, газ плитаси, кондиционерлар, ноутбуклар, мобил телефонлар каби 100 қимматбаҳо  совғаларни қўлга киритиш мумкин. Мега-соврин – Cobalt автомобили!
Акция ғолиблари 2019 йил 27 апрель куни Мирзо Улуғбек номидаги Central Park боғида  Eurasia Insurance томонидан ўтказилувчи Spring Jazz day фестивали доирасида аниқланади.
Байрамона кеча
Шунингдек, шу куни меҳмонлар ва иштирокчиларни унитилмас байрам дастури кутади: ҳайрия ярмаркаси, суғуртачилар музокараси, мусиқий концерт, ош тайёрлаш беллашуви, стол тенниси бўйича спорт мусобақаси, бутун боғ бўйлаб жаз услубидаги жонли мусиқа ва бошқа кўплаб тадбирлар.
Тадбир сўнгида "Баҳорий туҳфа" ўйинининг барча ғолибларига совғалар топширилади.  
Мазкур тадбир аҳоли орасида суғурта маданияти ва молиявий саводхонликни ошириш, ёшларга маданий ва мусиқий қадриятларни жаз услуби орқали етказиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Компания ҳақида
«Euroasia Insurance» - ҳозирги кунда суғурта бозорида илдам ривожланиб бораётган компания бўлиб, 2003 йил 15 октябрда рўйхатдан ўтган. Муваффақиятли менежмент туфайли у 2017 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши суғурта компанияси деб тан олинган ва "Олтин Соябон" мукофотини қўлга киритган. 
Компания юридик ва жисмоний шахслар учун суғурта соҳасида кенг доирадаги хизмат турларини тақдим этади. Бу эса ўз навбатида молиявий ишончнинг ошишига мувофиқ суғурта операциялари ҳажмининг ўсишига ҳам ўз ҳиссасини қўшади.
Суғурта полиси — сиз ва сизнинг сармоянгиз ҳимояси!
Акция ўтказилиш санаси: 25 март - 27 апрель, 2019
Ғолибларни аниқлаш жойи ва куни: 27 апрель, Central Park 
Мурожаат учун телефон: +99871 200-9922
Батафсил сайтда
Telegram канал
Реклама ҳуқуқи асосида
2128views0replies
0

Изоҳлар