Ҳодисалар

Тошкентда 34 ёшли тадбиркор аёвсиз калтаклаб кетилди (Фото-Видео)

Сурхондарёда бўлаётган "Бахшилар фестивали"га либослар тўқиб берган тадбиркор ўнлаб кишилар томонидан даҳшатли даражада жароҳатланди.

Тошкентда 34 ёшли тадбиркор аёвсиз калтаклаб кетилди (Фото-Видео)
Фото:UzNews.uz

Тошкент шаҳри Учтепа туманида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ва кашта, миллий либослар безагини яратиш билан шуғулланувчи Анвар Ражабовнинг цехига бир неча нафар номаълум кишилар қўлларида бита, арматура ва бошқа темир бўлаклари билан келиб токи аянчли ҳолга келгунигача калтаклаганлар.

 

Тадбиркор яқинларидан бирининг "UzNews.uz" га маълум қилишича, бу худди "Аурум 898" тунгги клубида спортчи Жамшид Кенжаев калтаклангани каби ҳолат рўй берган, фақат бу ҳолатда Анвар Ражабов тирик қолган.

 

У шошилинч тарзда Чилонзор туманидаги шифохонага етказилган. У оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.

Вазиятни ўрганиш натижасида бу ҳолатни Прокуратура органлари ҳали тўлиқ ўз назоратига олмагани ҳамда тадбиркорни калтаклаганлар унинг олдига келиб нима сабабдан ИИВга мурожаат қилгани юзасидан изоҳ сўраётгани ҳамда калтаклаганларнинг кучли танишлари калтакланган тадбиркорни тезроқ шифохонадан чиқишини талаб қилишаётгани маълум бўлди.

 

Биз бу борада журналистик суриштирув бошладик, бироқ Бош Прокуратура, ИИВ ёки ИИББ бу борада расмий ўрганиш олиб борса мақсадга мувофиқ бўларди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар13591(+594)
Соғайганлар8030(+178)
Вафот этганлар63(+3)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар13591(+594)
Соғайганлар8030(+178)
Вафот этганлар63(+3)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ